Финляндияда XX асрда техник тараққиёт тимсолига айланган телефон алоқасидан бутунлай воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилинди
Финляндияда стационар телефон хизматини кўрсатувчи йирик операторлардан бири — Elisa компанияси 2026 йил 30 июнга қадар мамлакат ҳудудидаги барча стационар телефон тармоқларини тўлиқ тўхтатишини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда Финляндияда ушбу турдаги алоқадан фойдаланадиган бир неча минг абонент бор.
Yle нашрининг хабар беришича, 2026 йил апрель ойи охирида мижозларга шаҳар телефон алоқаси узилиши ва алоқа хизматини алмаштиришнинг муқобил вариантлари таклиф қилиниши ҳақида хат юборилади.
"Сиз обунангиз тугаганидан кейин ҳам шаҳар телефон рақамингизни, яъни уй телефон рақамингизни сақлаб қолишингиз мумкин. Бу рақам мобиль тармоғингизга ўтказилиши мумкин", - деди компания.
Финляндиядаги яна икки йирик алоқа оператори — Telia ва DNA аввалроқ стационар телефон хизматини босқичма-босқич тўхтатишини маълум қилган эди. Telia бу хизматдан 2019 йилда воз кечган бўлса, DNA уни 2021 йилдан бошлаб аста-секин қисқартира бошлади.
Финляндия нашрлари стационар телефон хизматларининг тугаши уй телефонлари шахслар ва оилалар ўртасидаги асосий алоқа воситаси бўлган бутун бир даврнинг тугашини англатишини хабар қилмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.