ФИФА "Барселона"ни 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф қилмайди

ФИФА "Барселона"ни 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф қилмайди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Испаниянинг “Барселона” клубини 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишга таклиф қилмоқчи эмас.

Каталонияликлар Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) билан зиддият туфайли икки номзоддан бири сифатида кўриб чиқилмайди, деб ёзади Daily Sports.

22 декабр куни УЕФА "Барселона"ни 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб 3 йилга Чемпионлар лигасидан четлаштириши мумкинлиги малум бўлди, чунки клуб молиявий ҳисоботлари "тартибсиз" ҳолатда, шунингдек, пул ювиш белгилари ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!