FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионатидан 15 млрд доллар даромадга эга бўлди

FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионатидан 15 млрд доллар даромадга эга бўлди

FIFA расмий сайтидаги ҳисоботда келтирилишича, ташкилотнинг тўрт йиллик давр (2023-2026) давомидаги даромади 15 млрд доллардан ошади, ваҳоланки, олдинги даврда (2019-2022) у 7,57 млрд доллар ишлаб топган эди.

FIFA раҳбари Жанни Инфантинонинг сўзларига кўра, жорий чемпионат футболга инвестиция киритиш учун янги имкониятлар очган. Шунингдек, Инфантино FIFA футболни глобал миқёсда янада ривожлантириш учун тижорий салоҳият ва имкониятларни юзага чиқаришни мақсад қилганини айтди.

Чемпионатнинг тижорий муваффақияти фонида иштирокчилар сонини янада кўпайтириш масаласи яна кун тартибига чиқди. Бу гал уларнинг сони 48 тани ташкил этган бўлса, FIFA ушбу кўрсаткични 64 тага этказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар