Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ўқувчиларининг ота-оналари номидан мактаб раҳбарияти номига ёзилган “Кафолат хат”ларининг расмлари кенг тарқалмоқда. Кафолат хатларида, асосан ёзги таътил вақтида болаларнинг сув ҳавзаларига чўмилгани бормаслиги, масжидларга, Жума намозига чиқмаслигини назорат қиламан, деган маънода тушунтиришлар ёзилган. Ижтимоий тармоқларда бу борада кескин мунозаралар бўлмоқда, бундай “Кафолат хат”ларининг ёзилиши мактаб раҳбарияти томонидан мавжуд қонунчиликнинг бузилиши, дея баҳоланмоқда. Албатта, бундай тушунарсиз вазият соҳани тубдан ислоҳ қилишга киришган Халқ таълими вазирлиги раҳбариятига ҳам хуш келмайди.
Вазиятга ойдинлик киритиш учун Azon.uz ахборот-таҳлилий портали Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари билан боғланди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари Қирғизбоев Суҳроб Муқимжонович бундай хатлар ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди. Ўринбосарнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳам, Халқ таълими вазирлиги ҳам бундай “кафолати хат”ларини олиш ҳақида топшириқ бермаган. Фақат, ота-оналардан ўқувчиларнинг ёзги таътил вақтини мазмунли ўтказиш учун, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан тадбирлар ташкил этилган тушунтириш дарсларида ва мактабдаги қўшимча тўгаракларда қатнашишини таъминлаш сўралган. Бу ҳам ота-оналарга оғзаки тушунтирилган. Лекин, “Кафолат хати” олиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ, деди бошлиқ ўринбосари.
Шунингдек, бундай “Кафолат хат”ларини мажбурий олиш ҳолатлари кузатилса, ота-оналар бошқарманинг қуйидаги рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини маълум қилинди:
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.