Фарғонага учаётган йўловчи cамолёти Туркманистонда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Centrum Air авиакомпанияси расмий хабарида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, бугун Centrum Air авиакомпаниясининг Мадинадан Фарғонага учаётган А321neo самолёти Туркманистон ҳаво ҳудудидан учиб ўтаётганда двигател мойи сизиб чиққан.
"Йўриқномага мувофиқ, ҳаво кемаси командири Фарғона халқаро аеропортига парвозни ўзгартириб, уни Туркманистонинг Марв шаҳри аеропортига йўналтиришга қарор қилди. Самолёт командиридан билдиришнома олгач, Марв аеропортига захира самолётни юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Захира самолёти аеропортга етиб борганидан сўнг, йўловчи ва уларнинг юклари Фарғонага эсон-омон етказилди", дейилади авиакомпания хабарида.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Сурия хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида Латакия вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар комендантлик соати жорий қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи, дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силтаганини кўриш мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, президентнинг гаровга олиш ишлари бўйича вакили Родни Беҳлер томонидан ташкиллаштирилган учрашувлар сўнгги ҳафталарда Доҳада бўлиб ўтган.
Россия телеграм-каналлари хабар беришича, постсовет ҳудудидаги энг машҳур Киллердан бири, Россия колониясида жазо муддатини ўтаётган 58 ёшли Лёша-солдат лақабли Алексей Шерстобитов Украинага урушга бориш истагини билдирган.