Жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Фарғона шаҳар ИИОФМБ терроризм ва экстремизмга қарши кураши бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида жойлашган ўқув марказларидан бирида араб тилидан дарс берувчи Т.М. исмли фуқаро (аёл) жами 19 нафар ўқувчиларга (8 нафари вояга етмаган) диний таълим бераётганлиги аниқланиб, 8 дона махсус галограммаларга эга бўлмаган ўқув қўлланмалари далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар бўйича ИИОФМБ томонидан фуқаро Т.М. га нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим этилган бўлиб, суд томонидан Т.М.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди, дейилади хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.