Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида Фарғона вилоятида кўп тармоқли шифохона ташкил этиш бўйича ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) лойиҳа бўйича тендер жараёнини якунлади.
Тендер ғолиби барча техник талабларга жавоб берадиган ва энг паст молиявий таклифни тақдим этган компания – «Vision international investment company» (Саудия Арабистони) консорциуми – «Koc construction mekanik elektrik» MChJ FE (Ўзбекистон) томонидан эълон қилинди.
Шартнома шартларига мувофиқ, тендер ғолиби Фарғона вилоятида уч йил ичида ишга тушириладиган 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохонани халқаро стандартларга мувофиқ лойиҳалаштириши, қуриши, молиялаштириши, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаши ва техник жиҳатдан жиҳозлаши шарт.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича ДХШ лойиҳасини амалга оширишда минтақа ва унга туташ вилоятлар аҳолисининг кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантациясини ўз ичига олган замонавий юқори технологияли учинчи даражали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти таъминланади.
«Мавжуд ихтисослаштирилган муассасаларни битта том остида бирлаштириш ва уларни илғор диагностика ва даволаш инфратузилмаси билан жиҳозлаш ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди ва беморларни минтақа ёки мамлакатдан ташқарига чиқиш заруратини камайтиради», – дейилади ССВ хабарида.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.