Фарғона шаҳрида қўшма корхонага ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фарғона шаҳрида қўшма корхонага ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Д.Ғ. фуқаро М.С.ни “U.S.” қўшма корхонасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 600 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 200 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!