Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича умумий келишувлар аллақачон ишлаб чиқилган. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
"Ҳозир хавфсизлик кафолатлари ҳақида кўп гапирилмоқда ва бу Украина ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозир умумий келишув мавжуд бўлган нарса, аммо бу хавфсизлик кафолатлари асосан Европа қўшинларининг кичик контингентини, биринчи навбатда Франция қўшинларини..., кейин эса АҚШ томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутади," - деди Рубио Сенатнинг халқаро муносабатлар қўмитаси олдидаги нутқида.
Давлат котибининг сўзларига кўра, Киев учун бундай кафолатлар архитектурасининг ўзи аслида Вашингтон иштироки атрофида қурилган.
У, шунингдек, АҚШ иттифоқчилари сўнгги йилларда ўз мудофаа қобилиятларига етарлича сармоя киритмаганини, шунинг учун Америка кўмагисиз бундай хавфсизлик кафолатларини таъминлай олмаслигини таъкидлади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.