Еврокомиссия Киевга ЕИ фондлари томонидан кафолатланган кредит учун шошилинч таклиф тайёрламоқда

Еврокомиссия Киевга ЕИ фондлари томонидан кафолатланган кредит учун шошилинч таклиф тайёрламоқда

Европа Иттифоқи Иқтисодий ва Молиявий Кенгаши йиғилиши олдидаги баёнотида, Европа Комиссиясининг Иқтисодиёт бўйича масъул аъзоси Паоло Гентилони, Киев учун 50 миллиард долларлик кредит таклифи тайёрланганини, музлатилган Россия активлари ҳисобидан қайтарилишини, аммо Европа Иттифоқи томонидан кафолатланганлигини эълон қилди.

Таклифнинг зудлик билан тайёрланганига эътибор қаратган Гентилони:

Яна бир муҳокама мавзуси Украинага бериладиган кредитлар. Бу ерда гап 50 миллиард доллар ҳақида кетмоқда. Ушбу кредитлар Россиянинг иммобилизация қилинган активларидан олинган даромадларга асосланади. Комиссия таклифлар устида ишламоқда. Бугун вазирларнинг фикрларини эшитамиз. Таклиф келаси ҳафта Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Катта еттилик молия вазирлари йиғилишида муҳокама қилинади. Биз буни имкон қадар тезроқ тайёрлашга ҳаракат қилмоқдамиз, чунки Европа Комиссияси томонидан таклиф қилинган механизм Европа Иттифоқи буджети захирасининг кафолатларига асосланган, - деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!