Эътирозга ўрин йўқ! БАА бош инспектори Интерпол президенти этиб сайланди

Эътирозга ўрин йўқ! БАА бош инспектори Интерпол президенти этиб сайланди

Аввалроқ Носир ал-Райсига нисбатан "қийноққа солиш" айблови қўйилган эди.

Бирлашган Араб Амирликларида ҳибсга олинган икки Британия фуқароси БААнинг юқори мартабали амалдорига Интерполнинг янги раҳбари бўлишига йўл қўймаслик учун ташвиқот ишларини бошлаганди.

Британияликлар мазкур амалдорни уларнинг бу мамлакатда ҳибсга олиниши ва қийноқларга солинишида шахсан иштирок этганликда айблади.

The Guardian нашрининг хабар беришича, "Мен шахсан унинг буйруғи билан қийноққа солиндим ва ҳақоратландим", дейди Аҳмад. Унинг айтишича, у кўрган зўравонлик излари ҳали ҳам ўзида сақланиб қолган.

Ал Райси Интерполнинг президентликка икки номзодидан бири эди. У узоқ вақт БАА Ички ишлар вазирлигида бош инспектор бўлиб ишлаган.

Иккала Британия фуқаросини ҳимоя қилувчи Родни Диксон: "У қамоқхоналар, жумладан, қўриқчилар ва терговчилар каби қийноқларни қўллаётганлар устидан назорат ролига эга. Буларнинг барчаси унинг назорати остида содир бўлди. Интерпол бунга кўз юмолмайди", — дея қийноқларни бошқарганликда айблаган ал-Райсининг номзодлигига муносабат билдирди.

Халқаро жиноий полиция ташкилоти сифатида танилган Интерполнинг ташкилий йўналиши ва сиёсатини белгиловчи қўмита сайлови 23–25 ноябр кунлари Туркияда ташкилланадиган Интерпол Бош Ассамблеяси йиғилишида бўлиб ўтди.

Бироқ, бир гуруҳ халқаро танқидчилар, жумладан, айрим европалик қонунчилар, ал-Райсининг сайланиши Интерполнинг холислигига путур етказиши ва БАА адлия тизимида содир этилган жиноятлар учун халқаро маъқуллаш имконини бериши мумкинлигидан хавотирини билдирдилар.

Жамоатчилик кўз ўнгида ўтказилмаган сайлов тизимига қарамай, ал-Райси ўз номзодини оммага эълон қилганди. Ҳатто охирги 40 йил ичида нима қилганини тушунтириш учун ал-Райсининг номига веб-сайт ҳам яратилган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!