Эртага Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022га қуръа ташланади

Эртага Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022га қуръа ташланади

Унда Равшан Эрматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади

Эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган ОФКнинг штаб-квартирасида Осиё қитъаси учун 2022 йили Қатар давлатида бўладиган жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ташкил этилади. 

Маросимда иштирок этиш учун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация ҳам айни пайтда Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб турибди. Футболимиз мутасаддиларининг қуръа ташлаш маросимидан ташқари, ОФК раҳбарияти билан учрашиш, қатор масалалар бўйича мунозаралар олиб бориш режалари ҳам бор. 

Қуръага келсак, ЖЧ саралаш ўйинларида қитъамизнинг 40 та терма жамоаси 8та гуруҳга ажратилган ҳолда иштирок этади.

Июнь ойидаги ФИФА рейтингига кўра терма жамоалар бешта саватчага бўлинган. Рейтингда у қадар юқорида жойлашмаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саватчага муносиб кўрилди.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, ЎЗБЕКИСТОН, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпейи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Қувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбожа, Шри-Ланка.

Хабарингиз бор, саралаш ўйинлари шу йил 5 сентябрь куни старт олади ва келаси йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Гуруҳ ғолиблари ва гуруҳларда энг яхши натижа қайд этган тўртта иккинчи ўрин эгалари кейинги босқичга йўл олади

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!