Эроннинг Кирмон шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп буйруғига кўра ўлдирилган генерал Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ISNA агентлигига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Қайд этилишича, дафн маросимига юзлаб одамлар келган. Улар жўр бўлиб «Америкага ўлим!» дея ҳайқирган.
Дастлаб Сулаймонийни 7 январь куни дафн этиш режалаштирилган. Бироқ дафн маросимида юз берган тиқилинч оқибатида 56 киши ҳалок бўлгани ва яна 200 киши жабрлангани сабабли видолашув маросими бошқа санага қолдирилган эди.
Генерал Қосим Сулаймоний 3 январь куни АҚШ авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлган эди. Пентагон баёнотига кўра эронлик генерал АҚШ президентининг буйруғига кўра ўлдирилган — Трамп Сулаймонийни биринчи рақамли террорчи деб атаган эди.
Эрон Сулаймоний ўлими учун ўч олишга ваъда берган. 8 январь куни Эрон Исломий инқилоб муҳофизлари корпуси АҚШнинг Ироқдаги иккита ҳарбий базаларига 10 дан ортиқ баллистик ракета учирган.
АҚШ Бағдод аэропортига авиазарба бериб, эронлик нуфузли генерални йўқ қилгани учун Ироқ парламенти Америка қўшинларининг мамлакатдан чиқариб юборилиши учун овоз берган. Трамп эса америкалик ҳарбийлар Ироқ мамлакатда қурилган авиабаза учун пулларни тўламагунича ҳеч қаерга чиқиб кетмаслигини айтган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.