Эрон жануби-шарқида археологлар томонидан замонавий лаб бўёғини эслатувчи тўқ қизил рангли шиша топилди. Топилманинг ёши тахминан 3600 йил экани айтилмоқда.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу лаб бўёғининг энг қадимги аналоги бўлиши мумкин. Бу кашфиёт 2001 йилда, Эрон жануби-шарқидаги бир неча қадимий қабристонларни дарё сув босганидан кейин ва қабрларни ювиб кетганидан кейин қилинган. Улар орасида тошлар билан безатилган шиша ичида тўқ қизил рангли модда борлиги аниқланган.
Бу вақт давомида тадқиқотчилар топилмани батафсил ўрганишди. Натижада, улар объект бронза даврига тегишли эканлигини аниқлашга муваффақ бўлишди. Шу билан бирга, шишанинг шакли ва унинг таркиби замонавий лаб бўёғининг таркибидан унчалик фарқ қилмайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.