Эрон Трампни ҳибсга олиш учун ордер берди
Эрон суди Интерполдан АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Исломий Инқилоб Қўриқчилари Корпуси (IRGC) генерали Қосим Сулаймонийни ўлдирганлиги учун халқаро қидирувга беришларини талаб қилмоқда.
Бу ҳақда “Mehr” агентлиги хабар берди.
"Эрон суд идоралари генерал-лейтенант Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқадор бўлган 36 кишини ҳибсга олишга ордер берган. Улар орасида АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг сиёсий ва ҳарбий арбоблари ҳам бор", дея таъкидлаган Теҳрон прокурори Али Меҳр.
Унинг сўзларига кўра, адлия идоралари уларни Интерпол орқали жавобгарликка тортиш ва "қизил мақом" эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилган, унда дунё бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари сўралган гумон қилинувчини қидириш ва ушлашни осонлаштиради.
Қайд этилишича, бу шахслар "қотиллик" ва "терроризм" да айбланмоқда.
Айтилишича, "Рўйхатнинг юқори қисмида АҚШ президенти Дональд Трамп турибди, унинг муддати тугаганидан кейин ҳам таъқиблар давом этади".
Интерпол эса Теҳроннинг ушбу мурожаатига жавоб берди.
Таъкидланишича, Интерполнинг ички қоидалари Эрон адлия органларининг талабини қондиришга имкон бермайди, чунки ташкилотга "сиёсий, ҳарбий, диний ёки ирқий тусдаги ҳар қандай аралашиш ёки хатти-ҳаракатлар қилиш" тақиқланган. Шу муносабат билан Теҳрон мурожаатини кҒриб чиқиш рад этилган.
