Эрон Ҳизбуллоҳ тактикани ўзгартираётганидан огоҳлантирмоқда

Эрон Ҳизбуллоҳ тактикани ўзгартираётганидан огоҳлантирмоқда

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Байрутга қилинган ҳужумга жавобан ҳарбий нишонларни танлаб, Исроил ҳудудига чуқур зарбалар беришни бошлаши мумкин, дея огоҳлантирди Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ходими CBS телеканалига берган изоҳида.

«Ҳозиргача Ҳизбуллоҳ ва Исроил режими ўртасида ёзилмаган тушунча мавжуд эди, унга кўра улар ҳарбий операцияларни амалга оширишда маълум чегаралардан ташқарига чиқмаганлар, демак улар ўз ҳаракатларини чегара ҳудудлари ва ички бўлмаган ҳудудлар билан чеклашган, асосан ҳарбий мақсадларга қарши чоралар кўришган», - дея 2 август куни Эрон вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.

«Аммо, Исроил режимининг Даҳияга ҳужуми ва турар жой биносини нишонга олгани ушбу чекловлардан чиқиб кетганини кўрсатди», — дея қўшимча қилди расмий.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!