Эрон Ҳамас етакчисининг ўлими учун қасосни керакли вақтда олади

Эрон Ҳамас етакчисининг ўлими учун қасосни керакли вақтда олади

"Теҳрон Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишида Исроилни айблайди ва «керакли вақтда» қасос олишни режалаштирмоқда”, деди Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тергов якунлари бўйича баёнотда.

«Ўйсиз ва террорчи сионистик режим (Исроил давлати) бу жинояти учун жавоб беради ва тегишли вақт ва жойда тегишли тарзда қаттиқ жазоланади», — дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, Ҳамас етакчиси 7 килограммлик жанговар каллакка эга қисқа масофага учувчи снаряд билан ўлдирилган. Исроил АҚШ ҳукумати кўмагида Ҳаниянинг ўлдирилишини уюштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!