АҚШ президенти Доналд Трамп жамоасида Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг кейинги тақдири юзасидан ягона фикр мавжуд эмас. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, маъмуриятнинг бир қисми Теҳронга қўшимча зарбалар бериш орқали уни музокараларга ундаш тарафдори. Бошқа амалдорлар эса ҳарбий амалиётларни тўхтатиб, дипломатик йўл билан келишувга эришиш зарур деб ҳисобламоқда.
Келишмовчиликлар АҚШдаги оралиқ сайловлардан кейин янада кучайган. Вице-президент Жей Ди Вэнс республикачиларнинг мағлубиятига асосий сабаблардан бири сифатида Эрон билан урушни кўрсатди.
Трамп ҳам ҳарбий можаро сайлов натижаларига таъсир қилганини тан олган. Бироқ у Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик учун ҳарбий операция зарур бўлганини таъкидламоқда.
Ҳозирча Вашингтон Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ёки янги зарбалар бериш бўйича якуний қарорини эълон қилмаган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.