Россиянинг Ёқутистонида эркак киши ов милтиғидан беш кишини отиб ташлади ва ўз жонига қасд қилди. Бу ҳолат Хангаласс улусининг Булгунняхтах қишлоғида рўй берди, деб хабар тарқатган "kun.uz".
Булгунняхтах қишлоғи раҳбари Денис Уваровнинг айтишича, ҳужум қилган шахс ўз қўшниларининг уйига бостириб кириб, тўрт нафар ёши катта инсон ва бир болани отиб ўлдирган, деб хабар қилмоқда Yakutsk.ru. Шундан сўнг эркак ўз жонига қасд қилган.
Маҳаллий фуқароларнинг сўзларига кўра, ҳужум қилган эркак қишлоққа тахминан 10 йил аввал кўчиб келган ва шу ердан уй сотиб олган. Уни одамови ва руҳий беқарор инсон сифатида баҳолашди.
«Аввал унинг томонидан ҳеч қандай тажовузкорлик юз бермаганди, бироқ у ҳар доир ғалати кўринарди. У шундай ваҳшийликка боришини ҳеч ким кутмаганди», - деган маҳаллий фуқаролардан бири.
Фото: ysia.ru
Қайд этилишича, фожиа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишламоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.