«Эри» томонидан жинсий қулликка сотиб юборилган аёл ҳикояси

A A A
«Эри» томонидан жинсий қулликка сотиб юборилган аёл ҳикояси

Зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко эри томонидан ўзга мамлакатга жинсий қулликка сотиб юборилган аёл қисмати ҳақида ёзди.

Жиззах вилоятидан бўлган Азиза (исми ўзгартирилган) мураккабликларга тўла ўтмишининг ҳар бир лаҳзасини яхши хотирлайди. Айниқса онаси ҳақида кўз ёшларисиз сўзлаш имконсиз: ахир унинг қарори қора кунларнинг бошланишига сабаб бўлмадими

Биринчи қисм. Хоинлик

2016 йил 1 январь куни онасининг ҳузурига қизлар совчиликка келди. Отаси аллақачон вафот этган, ўзлари эса катта опасининг уйида яшар, поччаси пойтахтда ишлар эди. Опаси ичкиликка берилган, тез-тез жанжал кўтарар эди ва онаси Азизанинг алоҳида яшагани яхши, деган қарорга келди. Шу боисдан ўйлаб ҳам кўрмасдан, қизининг фикрини сўрмасдан тўйга розилик бериб юборди.

5 январь куни қиз турмуш ўртоғини биринчи марта кўрди. Шу куни никоҳ ўқилиб, ёшлар бошқа вилоятга- эрнинг яшаш жойига кетишди. Расмий никоҳ ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмади.

7 январь куни эр зудлик билан Россияга ишлашга кетди. Орадан бир қанча вақт ўтиб уйга бир аёл келди ва унга паспортини кўрсатди. Паспортда Азизанинг эри билан расмий никоҳдан ўтгани тўғрисидаги ФҲДЁ муҳри бор эди. Уй ҳам унинг номига расмийлаштирилган экан.

Азиза шу ондаёқ эри билан боғланди ва бор гап-сўздан хабардор бўлди, эр уни бутун умр севишини ҳам айтишни унутмади. У соғинаётгани ва тезроқ бирга бўлишни хоҳлаётганини айтади. Шу сабабдан ҳам Азиза унинг ёнига Россияга кетишга қарор қилади. У ерда биргаликда ишлаб, бирга яшашга келишиб олишади. Эркак барчасини ўйлаб қўйган бўлиб, Қозоғистондан Россияга қатновчи автобусга чипта ҳам олади.

6 7 февраль кунлари Азиза чегарадан ўтиб, керакли автобусга ўтиради. Йўлда яқин кишисининг олдида ишлаш ва яшаш, ёрқин келажак ҳақида хаёлларга берилади. Бироқ билмасдики эри уни жинсий қулликка сотиб юборган, манзилда бошқа қисмат кутмоқда.

Иккинчи қисм. Қуллик

2016 йил 10 февраль куни автобус Пермда, Татаристон чегарасига яқин жойда тўхтайди. Бир қисм йўловчилардан бошқа автобусга ўтишлари учун чиқишлари сўралади. Уларни кимсасиз ўрмондаги қўриқланадиган ёғоч уйга олиб боришади. Яқин-атрофда аҳоли манзиллари йўқ. Шу ерда бир кеча қолиш кераклиги айтилади. Иккинчи куни одамлардан уюмлари, паспортлар олиб қўйилиб, йўл кира учун ҳар ким 5000 доллар ишлаб топиши кераклиги шарт қилинади. Қизлар ўз таналари, эркаклар уларни қўриқлаш орқали.

Одамларни хоналарга қамашади. Бир хонада 14 қиз ва хотин яшашни бошлайди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон ва Қирғизистондан. Бошқа хонада эркаклар. Эркаклар сони қанча эканини Азиза билмайди. Бироқ кўпчилик. Жойига бориб ишлашди: қизларни эълон бўйича буюртма қилишар, уларни квартираларга ёки тунги клубларга олиб боришарди. Энг кўп қурилишларга олиб боришарди. 10 15 ва ундан ортиқ қурувчилар битта қизни сотиб олишарди . Қулдорлар қизларни ерларга олиб боришар ва ишчилар билан тўла ертўлалар ёки баракларга ташлашарди. Олиб келганлар муайян вақт кутиб, сўнгра қизларни олиб қайтишарди. Айрим хонадошлар йўқолиб қолишди. Улар шунчаки хизмат сафари дан қайтишмади. Бироқ механизм ишлар эди: ҳар уч кунда янги автобус келиб, Ўзбекистондан уч-қизни ташлаб кетар эди. Азизанинг айтишича, уларнинг ёши 18 35 атрофида. Бу ерга аввалроқ келтирилганларнинг айтишича, баъзида вояга етмаган қизларни олиб келишган.

Азизага омад кулди. Биринчи куннинг ўзидаёқ кекса ёшли эркак ошпазни SIM-карта олиб келишга кўндирди. У озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун бу ҳудуддан мустақил чиқа оладиган ягона киши эди. Ошпаз унинг илтимосини адо этди ва Азиза онасига қўнғироқ қилди. онаси эса Жиззах вилоятидаги Истиқболли авлод ННТ тезкор алоқа рақами билан боғланди. Шундан сўнг ННТ Халқаро миграция ташкилотига (ХМТ) мурожаат қилди, ташкилот эса Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғланди. Азизани қутқариш операцияси шу тахлит бошланди. Бироқ кузатувчилар Азизанинг ташқи дунё билан алоқалашганидан хабардор бўлиб, уни алоҳида хонага ўтказишди, уни калтаклаб, кўз ўнгида паспортини ёқишди. Шундан сўнг жойига бориб ишлашга уни олиб кетишмади. Мартда йўл кирасини ишлаб топишга мажбурламоқчи бўлишди, аммо Азиза бу вақтда ҳомиладорлигини билган, уларга мажбурлаган тақдирда ўз жонига қасд қилишини айтган эди. Уни ўз ҳолига қўйишди.

Учинчи қисм. Қутқариш

Қутқарув операциясига бир неча кун қолганда манзилдаги барчани номаълум ерга олиб кетишди. Ичкарида Азиза ва уни қўриқлаш учун жиноий гуруҳнинг икки вакили қолди. 16 март куни Перм ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни озод қилди. Улар билан бирга ХМТнинг Россиядаги вакиласи ҳам келди. Унга қараб турган икки назоратчининг кейинги тақдиридан Азизанинг хабари бўлмади.

Истиқболли авлод ННТқайтиш сертификатини олиш учун ҳужжатларни тайёрлаш билан машғул бўлди. Ўзбекистон ТИВ мазкур жараённи тезлаштирди. Бу вақт ичида (45 кун) Азиза Россиядаги шелтерда қолди. Сўнгра ХМТ самолёт чиптаси тўловини амалга оширди ва Азиза ватанига қайтди. Аэропортда уни Истиқболли авлод ННТ Жиззах вилояти юристи кутиб олиб, уйига олиб келди.

ННТ ходимлари паспортни тиклашга ёрдамлашди, ҳомиладор аёлнинг тиббий кўриклардан ўтишида ҳамроҳлик қилишди, уни пазандалик курсида ўқитишди (ХМТ моддий кўмагида). Туғруқдан сўнг Азиза фарзандини парваришлаш учун нафақа олишни бошлади, Хотин-қизлар қўмитаси ва Истиқболли авлод маркази ёш онанинг фаррошлар мактабига ишга жойлаштиришди. Азиза унинг қайтишига кўмаклашган барчадан миннатдор? Турсуной опа (Россиядаги ХМТ ходимаси таҳр.), Назифа опа, Раъно опа, Собир акага катта раҳмат .

Жиззах вилоятидаги Аёллар реабилитацияси маркази директори, Истиқболли авлод ННТ (Жиззах) раиси Нафиза Камолова шундай дейди:

Бизнинг ННТ 2003 йилдан буён одам савдоси қурбонлари билан ишлаб келмоқда. Шундай одамлар ва уларнинг қариндошлари +998911979494 тезкор алоқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Кўпчилик одам савдоси қурбонларида эксплуатациянинг бевосита оқибатлари ҳисобланган жисмоний ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар бўлади. Зўрлик билан ушлаб туриш ва қуллик, жисмоний ва руҳий суъиистеъмолчиликлар, ноинсоний шароитлар оқибатида олинган руҳий муаммолар, травматик тажрибалар кўп ҳолларда меъёрий руҳий ҳолатдан узоқлашишга олиб келади. Жиноятчилар томонидан узоқ муддат мажбуран эксплуатация қилинган, нотўғри ахборотлар билан тўлиқ чалғитилган ва бошқарилиб, қарам ҳолатига олиб келинган одам савдоси қурбонлари ўзига, ҳаётни яхши томонга ўзгартириш имкониятларига ишончни йўқотади. Мамлакатга қайтишда ва эски муаммолар билан тўқнаш келишда бу одамларда ноадекват хатти-ҳаракатлар ва оқибатини ўйламасдан қарорлар қабул қилиш ҳолатлари пайдо бўлади. Бизнинг ННТ маиший зўравонлик ва одам савдоси қурбонларига ижтимоий қайта мослашишда ёрдамлашади. Мазкур босқичда қурбонлар ижтимоий алоқаларини янгидан қуради, ўз ички кучларига ишонч уйғотади, янада мустақил бўлади. Бу босқичлардан ҳар ким турлича ўтади. Биз ҳар бир мурожаат бўйича ёрдам бериш, бу жараёнга Хотин-қизлар қўмитаси, Оила маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Халқаро миграция ташкилоти ва бошқа инстанцияларни жалб этишга ҳаракат қиламиз .

Азиза ўзини бахтлиман деб айтиши мумкин: ундан жинсий мақсадларда фойданишмади, у ортга Ўзбекистонга қайтишга муваффақ бўлди. Эри айни вақтда қидирувда. Бироқ, афсуски, Азиза уйига қайтганидан сўнг янги муаммоларга тўқнаш келди.

Тўртинчи қисм. Уйдаги дўзах дан қочиш

Азиза ўз уйига жойлашди. Икки хонали уйда етти киши: Азиза ва гўдаги, кекса онаси, катта опаси, поччаси ва икки жияни. Афсуски, опаси ва поччаси тез-тез ичкиликка муккасидан кетади. Ҳар сафар ичиб олганда Азизага таъна қилишади, уни фоҳишабозликда, фарзандининг отаси кимлигини билмасликда айблашади ва уйдан кетишни талаб қилишади, акс ҳолда боласи билан бирга ўлдириш билан қўрқитишади. Бу каби жанжалларни эшитган қўшнилар унга бошқача кўз билан қарашни бошлайди, Азизани ҳақоратлашади ва унинг ортидан кулиб, мулоқот қилишдан қочишади.

2019 йил 18 дан 19 январга ўтар кечаси навбатдаги жанжалдан сўнг Азизанинг опаси уни ашёларини тўплашини буюради. У рад жавобини бергач, калтаклашади ва боласи билан уйдан мажбуран чиқариб юборишади. Азиза тунни кўчада ҳовлидаги ўриндиқда ўғилчасини иситишга уринганча ўтказади. Эрталаб Азиза эшикни қоқади, опаси уни сочларидан тутиб, ичкарига тортади. Унинг қўлларидан юлқиниб, кўчага қочади. Ортидан буюмларини улоқтиришади. Кўчага йиғилган қўшнилар ва ўткинчилар воқеаларни томошабин бўлиб кузатади холос. Ҳеч ким орага қўшилмайди.

Шунда Азиза Истиқболли авлод ҳақида эслаб қолади ва ННТ раҳбари Назифа Камоловага қўнғироқ қилади. Бу пайтда Назифа Камолова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Жиззах вилоятидаги бўлинмаси ҳузуридаги зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларни реабилитация қилиш марказига директор этиб тайинланган эди. Унинг маслаҳати билан Азиза таксида шелтерга келади. Бу ерда бошпана, таом ва руҳий ёрдам олади. Марказда Азиза тикувчилик курсига ёзилади, марказ ҳомийлари эса унга тикиш машинаси совға қилади.

Азиза Хотин-қизлар қўмитаси Танзила Норбоева билан шахсан суҳбатлашади. Ушбу учрашувдан сўнг Истиқболли авлод ННТ билан ҳамкорликда туман ҳокимияти ёрдамида Азиза февраль ойида ижтимоий турар-жойлар дастури бўйича бир хонаси алоҳида уйга эга бўлди.

Шу билан Азизанинг бошига тушган кўргуликлар тугаганига ишонгимиз келади. Азиза бугун ўз уйида ўз иши ва эртанги кунга ишонч билан яшамоқда.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия билан чегарадош икки давлат АҚШ қўшинларини жойлаштиришга тайёр

Бу ҳақда Гитанас Науседа ва Кароль Навроцкий баёнот берган.

2026 йилда дунёда энг йирик ҳарбий ҳаво кучлари

АҚШ замонавий ҳарбий авиация соҳасида ҳали ҳам дунёда энг йирик ҳаво кучига эга давлат сифатида баҳоланмоқда.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Трамп Ҳормуз режасини 50 соатдан сўнг тўхтатди

Маълумотларга кўра, Трамп бу қарорни операция бошланганидан икки кун ўтмасдан қабул қилган.

Нефт нархининг кўтарилиши Россия бюджетида акс эта бошлади – "Коммерсантъ"

Май ойида даромадлар янада кўпроқ ўсиши мумкин: апрел ойида Urals’нинг ўртача нархи аллақачон баррелига 95 долларга етган эди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди