Эрдўған Путинга Украина урушида портлар ва энергетика объектларига ҳужумларни вақтинча тўхтатиш бўйича мораторий эълон қилишни таклиф қилди.
Бу ҳақда Anadolu агентлиги Туркия президенти матбуот хизмати баёнотига таяниб хабар берди.
"Президент Эрдўған Украина–Россия урушини адолатли ва мустаҳкам тинчлик орқали якунлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар жуда муҳимлигини таъкидлади. У аввало энергетика объектлари ва портларга нисбатан ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш фойдали бўлишлигини айтди", дейилади хабарда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Путиннинг Эрдўған билан Ашхободдаги учрашуви ҳақида гапирар экан, суҳбатнинг Украина урушига оид қисмини изоҳламай, томонлар бу масалада фақат “фикр алмашганини” айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский эса пайшанба куни Киевда журналистларга Туркия портлар, кемалар ва энергетика объектлари бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифи устида ишлаётгани ҳақида маълум қилган эди.
"Президент Эрдўған менга бу ҳақида гапирди. Мен унга биз буни қўллаб-қувватлашимизни айтдим. У аввал қўмондонлар даражасида, кейин етакчилар даражасида учрашув ташкил этмоқчи эканини билдирди", — деди Зеленский.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.