Япониянинг етакчи Либерал-демократик партиясининг раҳбари этиб Ёсихидэ Суга сайланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Душанба куни бўлиб ўтган овоз беришда Ёсихидэ Суга 377 та овоз тўплади. Унинг рақиблари - собиқ мудофаа вазири Сигэру Исиба 68 та овоз, Фумио кисида эса - 89 та овоз жамлашди.
16 сентябрь куни Япония Парламентида навбатдан ташқари овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Унда Ёсихидэ Суга Япония бош-вазири лавозимига тасдиқланади.
Либерал-демократик партия Парламентда кўпчиллик овозга эга бўлгани туфайли Ёсихидэ Суга бош вазир лавозимига тайинланиши муқаррар. Ёсихидэ Суга аллақачон Абэ йўналишини давом эттиришини маълум қилди, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Япония бош вазири Синдзо Абэ соғлиги ёмонлашгани туфайли бош вазир лавозимини тарк этишга қарор қилганини маълум қилган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.