Энергетика вазири ”Газпром“ раҳбари билан учрашди

Энергетика вазири ”Газпром“ раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва ”Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, учрашувда томонлар ҳамкорликнинг бориш ва истиқболларини, жумладан, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш масаласини муҳокама қилган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг январь ойида ”Газпром” ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида газ саноати соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ”Йўл харитаси” имзоланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!