Энди навбат Украинага: рус қишлоқлари эгаллаб олинмоқда

Энди навбат Украинага: рус қишлоқлари эгаллаб олинмоқда

Чеченистоннинг «Ахмат» махсус кучлари қўмондони генерал Апти Алаудинов Курск вилоятида «бир нечта аҳоли пунктлари душман томонидан босиб олинганини» тасдиқлади.

“Мен Ахмат махсус кучлари билан бирга Курск вилоятидаман, биз давлатимиз манфаати учун ўз вазифамизни бажарамиз. Бир қанча аҳоли пунктлари душман томонидан босиб олинган. Бу кучларнинг барчаси йўқ қилинади!", дейилади баёнотда.

Аввалроқ Украина Курск вилоятининг 350 квадрат километргача бўлган ҳудудини эгаллаб олгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Гуево, Горнал ва Куриловка эгаллаб олинган.

Бундан ташқари, хабар қилинишича, Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!