Элдор Шомуродов «Кальяри» жамоасининг доимий аъзосига айланиши мумкин

Элдор Шомуродов «Кальяри» жамоасининг доимий аъзосига айланиши мумкин

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Сардиния клубининг доимий аъзосига айланишга яқин турибди.

Гап шундаки, Қатардаги Осиё кубогини ўтказиб юборган вакилимиз жароҳатидан фориғ бўлгач, Клаудио Раньери жамоасининг ҳужумдаги энг ишонган футболчисига айланди. Элдорнинг трансфер ҳуқуқлари «Рома»га тегишли эканидан хабарингиз бор.

«Кальяри» жамоаси эса 28 ёшли ҳужумчимизни буткул ўз жамоаси таркибига қўшиб олмоқчи. «Рома» ва «Кальяри» ўртасидаги шартномада Элдор Шомуродовни сотиб олиш опцияси мавжуд бўлиб, ҳозирда сардинияликлар уни фаоллаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Э.Шомуродов шу пайтгача сардинияликлар сафида А Сериянинг 18 та ўйинида иштирок этиб, 3 та гол урди ва 3 та ассистга муаллифлик қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!