Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг Anadolu нашрига интервью берди. Футболчи суҳбат давомида нима сабабдан фаолиятини Туркияда давом эттиргани ҳамда миллий терма жамоа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Шомуродовнинг таъкидлашича, мавсумнинг биринчи қисми “Башакшеҳир” учун осон кечмаган
“Биринчи даврада бир оз қийналдик. Сабаби яхши формада эмас эдик. Шунинг учун мавсум бошида ўзимиз хоҳлаган натижаларга эриша олмадик. Бироқ вазиятни тўғрилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Ҳозирда Еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттиряпмиз, бунинг учун ҳали имкониятимиз бор.
"Башакшеҳир" билан асосий мақсадимиз ҳам Европа мусобақаларида иштирок этиш. Шу йўлда бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз. Ишонаманки, мавсумнинг иккинчи қисмини жамоа учун янада яхши ўтади ва ўз мақсадимизга эришамиз”.
Ўзбекистонлик ҳужумчи фаолиятини нега “Башакшеҳир”да давом эттиргани ҳақида ҳам тўхталди
“Мен кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Башакшеҳир"ни танладим. Мураббийлар штабининг ишлаш услуби ва жамоанинг ўйин фалсафаси менда катта таассурот қолдирди. Ҳозир эътиборим фақат клубга қаратилган. Лигадаги бошқа жамоалар вариантларини умуман кўриб чиқмадим. Ҳозир жамоага ҳам, Истанбул шаҳрига ҳам мослашиб бўлдим. Ишонаманки, қаттиқ меҳнат қилсак, Худо бунинг мукофотини беради”.
Нури Шаҳин ҳамда жамоадаги рақобат ҳақида
Ўзбекистонлик футболчи бош мураббий Нури Шаҳин жамоа бошқарувига келганидан сўнг истанбулликларнинг ўйини сезиларли даражада ўзгарганини таъкидлади:
“Нури Шаҳин иш бошлаган илк куниданоқ жамоада кўплаб нарсаларни ўзгартирди. Уни ҳамма танийди ва яхши билади. Ишонч билан айта оламанки, жамоа Нури Шаҳин билан бирга сезиларли даражада ривожланди. Тўғри йўлда кетаётганимизни ҳис қиляпман. Энг муҳими, у ҳар бир футболчининг нималарни ҳис қилаётганини жуда яхши тушунади. Бу биз учун ниҳоятда муҳим”.
Шомуродов жамоада Нуну да Коста, Давие Селке ва Бертуғ Йилдирим каби тажрибали ҳужумчилар борлиги, шу сабабли клуб ичидаги рақобат жуда кучли эканини ҳам таъкидлади:
“"Башакшеҳир"да рақобат жуда юқори. Шу боис баъзан турли позицияларда ўйнашга тўғри келади. "Тўққизлик" позициясида ҳаракат қилиш ёқимли, бироқ агар "ўнлик"да ҳам жамоага фойда келтира олсам, бунга тайёрман”.
Терма жамоа ҳамда Аббосбек Файзуллаев ҳақида
“Биз тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олдик. Бу барча учун катта қувонч. Ҳозир тайёргарлик жараёни қизғин давом этмоқда. Энг муҳими — мусобақада муносиб иштирок этиш. Гуруҳдан чиқиш учун имконият ҳар доим бор. Биз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, юқори натижа қайд этишга интиламиз”.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори клубдаги шериги Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам фикр билдирди:
“Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири. Дастлаб жамоага мослашишда бир оз қийналди, бироқ ҳозир ҳаммаси жойида ва у тобора дадилроқ ўйнамоқда. Агар Аббосбек ҳозирги формасини сақлаб қолса, мавсумнинг иккинчи ярмида жуда ёрқин ўйин намойиш этиши мумкин”.
Шомуродов ўз фаолиятидаги энг унутилмас ўйин ҳақида гапирар экан, Бирлашган Араб Амирликларига қарши учрашувни эслаб ўтди:
“Бу ўйин менга Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини берган баҳс эди. Учрашувдан кейин бутун фаолиятим кўз ўнгимдан ўтиб кетганди”.
“Давлатимиз ва Президентимиз футболга катта эътибор қаратмоқда”
Элдор Шомуродов сўнгги йилларда Ўзбекистон футболи сезиларли даражада ривожланганини таъкидлади:
“Энг аввало, Президентимиз футболга катта эътибор қаратмоқда. Юртимизда ёшлар учун барча йўналишларда кенг имкониятлар яратилмоқда ва айнан шу омиллар эвазига бундай натижаларга эришяпмиз. Ўйлайманки, сўнгги 10–15 йил ичида жуда катта ўсишга эришдик”.
“Туркия Жаҳон чемпионатига албатта йўлланма олади”
Шомуродов Туркия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишига ишонч билдирди:
“Туркия терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланма олади, чунки уларнинг таркиби жуда кучли. Агар ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олса, Жаҳон чемпионатида ҳам яхши натижалар қайд этишига ишонаман”.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум “Башакшеҳир” сафида жами 26 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Шомуродовнинг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.