Эльбрус тоғида илгари бедарак йўқолган деб ҳисобланган охирги уч нафар альпинистнинг жасади топилди.
Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Босния ва Герцеговиналик тажрибали альпинистлар гуруҳи жами етти кишидан иборат бўлган, улардан фақат икки киши омон қолган.
«Тергов талқинига кўра, 24 июль куни хориж давлати фуқаролари бўлган етти нафар альпинистдан иборат гуруҳ Эльбрус тоғига кўтарилишни амалга оширган. Кейинги куни кечқурун об-ҳаво шароити кескин ёмонлашгани сабабли гуруҳ йўналишдан адашиб кетган. Альпинистлардан бири тоғдан тушиб, 5,1 минг метр баландликда икки иштирокчининг тоби қочиб, ҳалок бўлганини маълум қилган. Кейинчалик қутқарувчилар томонидан яна бир омон қолган альпинист ва ҳалок бўлган яна уч кишининг жасади аниқланган», — дейилади хабарда.
ФВВ аниқлик киритишича, ҳалок бўлган икки кишининг жасади эвакуация қилинган, қолганлари учун эса идора ходимлари 27 июль куни йўлга чиқади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.