Эҳтимолий хавф дея ўлдирилаётган фаластинлик бегуноҳ болаларнинг ҳақиқий сони қанча?
7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган қирғинбарот ҳужумида камида 16 314 нафар фаластинлик бола ҳалок бўлди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.
Ғазо ҳукумати матбуот бўлими Исроилнинг анклавга 300 кунлик ҳужумлари муносабати билан қилган баёнотида, қурбонлар орасида Исроилнинг анклавдаги блокадаси туфайли очликдан ўлган 35 нафар бола ҳам бор, деб хабар қилмоқда Анадолу агентлиги.
«Исроил ҳужумида 10 980 нафар аёл, 885 нафар тиббиёт ходими, 165 нафар журналист ва 79 фуқаро мудофаа ходими ҳалок бўлди», — дея қўшимча қилинмоқда.
Медиа идораси 2023 йил 7-октабрдан бери Ғазода еттита оммавий қабр топилгани ва уларда 520 нафар инсоннинг жасади аниқланганини айтмоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюциясини бузган Исроил халқаро қоралашларга дуч келди.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, ўшандан бери 39 500 га яқин фаластинлик ўлдирилган, улар асосан аёллар ва болалардир. 91 000 дан ортиқ киши эса оғир яраланган.
Ғазонинг катта ҳудудлари вайронага айланган. Озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармон тўсиб қўйилган.
Халқаро судда Исроил геноцидда айбланмоқда.