2019 йил метеорологик кузатувлар тарихида дунёдаги энг иссиқ йил бўлди. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълум қилмоқда.
2019 йил дунёда ўртача ҳарорат 1850-1900 йилгача бўлган даврда кузатилган об-ҳаводан 1,1 даража иссиқ бўлди. Шу боис 2019 йил энг иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилган давр ҳисобланмоқда. Бунга узоқ муддат иқлим ўзгаришларини келтириб чиқарган Эль Ниньо эффекти сабаб бўлган.
“Агар биз СО2 (углерод диоксиди)ни шу суръатда атмосферага чиқараверсак, аср сўнгига қадар ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади. Афсуски, 2020 ва келгуси ўн йилликда янада экстремал об-ҳавони кузатиш мумкин. Бунга атмосферага рекорд даражада турли иссиқхона газларининг чиқарилаётгани сабаб бўлади”, деди Бутунжаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас. Шунингдек, Таалас Австралиядаги энг катта ёнғинларга эътибор қаратди, ўтган йил энг илиқ ва энг қурғоқ бўлган метеорологик кузатишларини гапирди.
Умуман олганда, 2010 йилдан буён энг юқори ўртача ҳарорат кўрсаткичлари қайд этиб келинмоқда. 1980 йилдан бошлаб ҳар ўн йиллик аввалгисидан иссиқроқ бўлмоқда. Бу ҳолат юқорида қайд этилганидек, ҳавога турли газларнинг кўп миқдорда чиқиши сабабидан содир бўлмоқда, дея таъкидлайди ташкилот.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.