Дунё бўйлаб одамлар Хитойдан жўнатилган ғалати уруғлар билан тўла қоплар олишди

Дунё бўйлаб одамлар Хитойдан жўнатилган ғалати уруғлар билан тўла қоплар олишди

Америка Қўшма Штатлари, Канада, шунингдек, Янги Зеландия ва Буюк Британияда бир неча юз киши ичида номаълум уруғлар бўлган билан бир неча жўнатмалар олишди. Ғалати томони, уларнинг ҳеч бири бундай жўнатмага буюртма беришмаган.

The Guardian хабарига кўра, ҳукуматлар бу Интернетдаги фирибгарлик деб ҳисоблашмоқда.

Яна бир тахминга қараганда, бу иш божхона текширувидан хавфсиз ўтиш учун қилинган.

Маълумотларга кўра, Флорида штатида 630 дан ортиқ, Буюк Британияда 100 га яқин киши, Янги Зеландияда эса бир аёл Замбиядан жўнатилган шундай уруғлар олган.

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги фуқаролардан бу сирли уруғларни экмасликларини сўраган ва тергов бошлаган.

Вазиятга муносабат билдирган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги пакетларга ёпиштирилган стикерлар сохта эканлигини таъкидлаган ва далилларни тергов учун топширишни сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!