Днепрдаги ракета ҳужумидан зарар кўрган бинолар

Днепрдаги ракета ҳужумидан зарар кўрган бинолар

Россия эрталабдан бери Украинага ракета ва камикадзе дронлари билан ҳужум қилмоқда. Маҳаллий маъмурият Днепр, Харков ва Одесса вилоятларида муҳим объектлар зарар кўрганини ва бир нечта қурбон борлигини маълум қилди. Киев вилоятида ҳарбий авиация ва ҳаво мудофааси томонидан ракеталар ва дронлар уриб туширилгани айтилмоқда.

Бош вазир Денис Шмигал Россиянинг Днепрдаги "Южмаш" ва газ ишлаб чиқариш корхоналарига уюштирилган ракета ҳужумлари ҳақида хабар берди.

Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко ўз каналида Днепрдаги ракета отишмасидан зарар кўрган бинолар суратларини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!