Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирусдан даволангач шифохонадан чиқарилди. Ҳозирда у карантинда қолмоқда. Бу ҳақда унинг рафиқаси Татьяна Навка маълум қилди. Песков билан бирга унинг рафиқаси ҳам коронавирусга чалинган эди.
“Барчаси яхши. Катта раҳмат, биз шифохонадан чиқдик ва ўзимизни яхши қилмоқдамиз. Яна бир ҳафтача карантинда бўламиз”, деб айтган Навка Daily Storm нашрига.
Песковнинг ўзи ҳам бу маълумотни тасдиқлаган. У ҳозирча уйидан ишлаб туришини таъкидлаб ўтган.
Россия президенти матбуот котиби ўзида коронавирус аниқланганини 12 май куни маълум қилган.
Песков кейинроқ “Коммерсант” нашрига берган интервьюсида унда касалликнинг илк аломатлари ҳамкасбларидан бири коронавирусга чалингани сабабли ўзини изоляциялаганидан кейин пайдо бўлганини маълум қилган. Песков уйда 2-3 кун ўтказгач, ўпкасини компьютер томографияси қилдирган. Томография унда икки томонлама зотилжам кетаётганини кўрсатган. Шундан кейин у рафиқаси билан бирга шифохонага ётқизилган. Навка ўтган ҳафта шифохонадан даволаниб чиққан.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.