Таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмонова ўтган йили ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабар берганмиз.
2017 йилнинг 27 июль куни иккинчи фарзандини дунёга келтирган Диёра Усмонова унга Икром деб исм қўйганди. Чақалоққа Раҳимов фамилияси берилган.
Куни кеча Диёра Усмонова ўғлининг эксклюзив суратларини ижтимоий тармоқлар орқали бўлишди. Болакай эндигина бир ёшдан ошган. Шунга қарамай, юриб кетганини кўриш мумкин.
Диёра Усмонова бир неча йилдирки, Туркияда истиқомат қилиб келмоқда. Бизга маълум манзилларга кўра, у Зўрлу гипермаркетининг юқорисидаги кўп қаватли қимматбаҳо уйлардан бирида яшайди.
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, Диёра Усмонова тошкентлик миллионерлардан бири Ботир Раҳимов билан турмуш қурган. Ўғлига ҳам Ботир Раҳимовнинг отаси исми берилган.
Кўпчиликка маълумки, Алишер Усмонов дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан ўрин олган. Миллиардернинг фарзанди йўқлиги учун унинг ёлғиз укаси Баҳодир Усмоновнинг ўғли Бобур Усмонов унга меросхўр сифатида кўрилган. Алишер Усмонов ҳам уни ўз ўғлидек кўрган.2013 йил Усмоновлар оиласи учун мусибатли кечди. 8 май куни тонгги соат 5:15 да Бобур Усмонов ва Кристина Йўлдошева ўтирган Ford Mustang автомобили Тошкентнинг Юнусобод туманида, "Shedevr" супермаркети яқинидаги қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи тўсиққа келиб урилади. Натижада Бобур ва Кристина воқеа жойида ҳалок бўлади.
Бобур ва Диёранинг 2012 йилда туғилган Марям исмли қизи бор эди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.