Dell 12,5 минг ходимини ишдан бўшатади
Американинг “Dell” компанияси 12,5 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда, деб ёзди “SiliconANGLE” манбаларга таяниб.
Қайд этилишича, қисқартириш ходимларнинг тахминан 10%ини ташкил қилади.
Компания савдо ва маркетинг бўлимларини қайта ташкил этиш доирасида ходимларни қисқартирмоқда.
Шунингдек, компания сунъий интеллект хизматларига ихтисослашган янги гуруҳ яратади.
Компаниялар одатда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига бундай кенг миқёсдаги ишдан бўшатилгунга қадар ариза топширадилар.
2023-йил феврал ойида “Dell” департаментга тахминан 6 минг ходимни қисқартириш тўғрисида билдиришнома юборди.
Ходимларни ишдан бўшатишлар сони “Dell” 29-вгуст куни молиявий ҳисоботини эълон қилганда аниқроқ бўлиши мумкин.
“Dell” доимий равишда ўз бизнесини ривожлантирмоқда, шунинг учун у ўз мижозлари ва ҳамкорларига энг яхши инновациялар ва хизматларни тақдим этишга тайёр, дея қўшимча қилди компания ходими.
“CРН” маълумотларига кўра, “Dell” ўтган йили феврал ва август ойларида икки марта ишдан бўшатиш тўлқини билан жами 13 000 кишини қисқартирган.