Буюк Британияда Путиннинг сиёсати юқори баҳоланади

Буюк Британияда Путиннинг сиёсати юқори баҳоланади

Британия парламентининг собиқ депутати ва ишчилар партияси раҳбари Жорж Галловей Россия президенти Владимир Путин сиёсатига баҳо берди. Бу ҳақда у ўзининг Youtube каналида гапириб берди .

Галловейнинг фикрича, Путин даврида Россия 1990 йиллардаги иқтисодий муаммоларни тезда енгиб чиқди. Шунингдек, у ўртача Россия фуқароси ўртача Европа фуқаросидан яхшироқ яшашини айтди.

«Путин Россияда ҳокимият тепасига келганида у аянчли аҳволда эди ва ғарб олигархлари Елтсиннинг бурни остидан чўнтакларини йиғиштираётган эди. Аммо ҳозир унга қаранг. 21 йил ичида Путин Россияни бутунлай ўзгартирди. Бу шонли ва муваффақиятли мамлакат. Мен биламан, душманлар буни эшитишни хоҳламайдилар, фақат Россия қандай ривожланаётгани ҳақидаги оммавий маълумотларга қаранг. Аслида ўртача рус ёки хитой ўртача европаликдан яхшироқ яшайди!».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!