Бундай саломлашганлар жаҳаннамга киради

A A A
Бундай саломлашганлар жаҳаннамга киради

Исломда мусулмон кишининг таниган ва танимаганга салом бериши суннат амалларидан бири ҳамда мусулмоннинг мусулмондаги вожиб ҳақлардан биридир. Зеро, саломлашиш билан инсон бошқа бир инсонга саломатлик тилайди, унинг сабабидан уларнинг ўртасида дўстлик, муҳаббат пайдо бўлади. Саломлашишнинг замирида эса, инсон бир инсон учун Аллоҳ таолодан тинчлик-хотиржамлик, нуқсонлардан саломат бўлишини сўраш бор. Ушбу ҳолат динимизнинг нақадар соф ва тинчликпарвар дин эканлигини кўрсатади. Шундай экан, ҳар бир мусулмон саломлашиш лафзларини ва одобларини билмоғи даркор. Унга оид ҳукмларни билиб амал қилиши лозим.

Халқ орасида шундай саломлашиш лафзлари борки, унда ўзлари билмаган ҳолда бошқа кишига саломатлик тилаш ўрнига унинг аксини, яъни ўлим тилаш ҳолати бўлиб қолади.

Аллоҳ таоло Мужодала сурасининг 8-оятида ман қилинган саломлашиш ҳақида шундай марҳамат қилади:

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

Ва ҳузурингга келсалар, сен ила Аллоҳ сен билан саломлашмаган тарзда саломлашурлар. Ва ичларида: Шу гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди , дерлар. Уларга жаҳаннам етарлидир! Унга кириб, куюрлар! У қандай ҳам ёмон жой! .

Аллоҳ таоло бу оятда яҳудийларнинг ҳийлаларини фош этиб, уларни мусулмонларга нисбатан муносабатлари қандай эканлигини ошкор қилган.

Яҳудийларнинг Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келганларида у зот билан Аллоҳ ўргатмаган тарзда сўрашишлари қандоқ бўлганини қуйидаги ривоятлардан билиб олишимиз мумкин бўлади.

Муҳаддислардан Ибни Аби Ҳотим Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан бундай ривоят қиладилар:

Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига яҳудийлар кириб келиб:

ас-Сому алайка эй Абул Қосим! (яъни, сенга ўлим бўлсин эй Абул Қосим), дедилар. Оиша онамиз уларга:

Ва алайкум ас-Сому , (сизларга ҳам ўлим бўлсин) дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

Ҳой Оиша! Аллоҳ таоло фаҳш сўзларни хуш кўрмайди , дедилар. Оиша онамиз:

Уларнинг ас-Сому алайка (сенга ўлим бўлсин) деганини эшитмадингизми? деб сўраганларида, Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам бундай жавоб қилдилар:

Менинг ва алайкум (сизларга ҳам), деганимни эшитмадингми?

Яҳудийлар ҳар бир нарсада ҳийла ишлатиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларга ёмонлик қилишнинг пайида бўлардилар. Ҳаттоки улар саломлашиш пайтида ҳам Ас-Салому алайкум (сизга тинчлик бўлсин) дейиш ўрнига тилларини буриб, Ас-Сому алайкум (сизга ўлим бўлсин) деб сезилмайдиган қилиб айтишарди.

Анас ибни Моликдан ривоят қилинади:

Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари билан ўтирган эдилар. Яҳудийлардан бири келиб уларга салом берди. Унинг саломига жавоб беришди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига: У нима деганини билдиларингизми? дедилар. Улар: Салом берди ё Росулуллоҳ дедилар. У сизларга: Саму алайкум деди , дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига унга жавоб беринглар дедилар ва улар жавоб беришди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийга: Сен саму алайкум демадингми? дедилар. У: Ҳа деб жавоб қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом асҳобларига: Агар сизларга аҳли китоблардан бири салом берса, уларга сенга ҳам яъни айтган нарсанг ўзинга ҳам бўлсин деб айтинглар дедилар.

Улар ўз қилмишларининг нотўғри эканини яхши билишарди. Шунинг учун ҳам ичларида шу гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди , деб қўяр эдилар.

Оят сўнгида Аллоҳ таоло яҳудийлар дилидан қандай сўзни ўтказишган бўлса, шу ҳолда яна ўзларига эшиттириш учун нозил қилди:

...Ва ичларида, шу гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди, дерлар .

Яҳудийларнинг бу қилмишлари, албатта ўз баҳосини топади.

Уларга жаҳаннам кифоядир, унга кирурлар. У қандоқ ҳам ёмон жой!

Демак, ислом динидаги салом лафзи сийн , лом ва мим ҳарфларидан ташкил топиб, натижада салима, саломатун сўзи тузилиб соғ-саломат бўлмоқ, нуқсонлардан омонда бўлмоқ ҳамда тинчлик-хотиржамлик деган маънони беради. Агар ушбу калимадаги лом ҳарфи тушиб қолса самун яъни ўлим деган маънони беради. Бу саломлашиш тури эса шариъати исломияда ман қилингандир. Чунки саломлашишнинг ушбу кўриниши инсонга саломатлик тилаш эмас, балки ўлим тилашдир.

Таассуфким, юртимизнинг баъзи жойларида ҳам яҳудийларнинг ушбу сўрашишига ўхшаш саломлашиш бор. Мисол учун: Сомайкум лафзи билан сўрашиш. Аммо, уларнинг саломи билан яҳудийлар сўрашишининг фарқи шундаки, яҳудийлардек ёмон мақсадни ният қилмаслигидадир.

Бу, нияти яҳудийларнинг нияти каби бўлмаса ушбу салом лафзини ишлатаверсинлар, дегани эмас. Балки, буни билганларидан кейин, саломлашиш лафзини тўғрилаб, Қуръон ва суннатга мос равишда саломлашишсинлар демоқчимиз.

Шунинг билан бир қаторда юртимизда турли хил шеваларда саломлашишни ҳам кузатишимиз мумкин. Мисол учун: ас-Салом , салом ва саломалайкум каби салом лафзлари бор. Буларнинг барчаси маъноси тўлиқ бўлмаган, лафзи ҳадисда айтилганидек бўлмаганлиги учун биз уларни ҳадисдагидек ас-салому алайкум ёки ас-салому алайкум ва роҳматуллоҳ ёки ас-салому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ деб салом беришларини истардик. Бу одобни нафақат диний мутахассис олимлар, балки мактабгача бўлган тарбия масканларида, ўрта мактабларида ахлоқ ва одоб дарсларида таълим берилиши, хусусан ҳар бир ота-она ўз фарзандларига ўргатиб боришлари зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия билан чегарадош икки давлат АҚШ қўшинларини жойлаштиришга тайёр

Бу ҳақда Гитанас Науседа ва Кароль Навроцкий баёнот берган.

2026 йилда дунёда энг йирик ҳарбий ҳаво кучлари

АҚШ замонавий ҳарбий авиация соҳасида ҳали ҳам дунёда энг йирик ҳаво кучига эга давлат сифатида баҳоланмоқда.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Трамп Ҳормуз режасини 50 соатдан сўнг тўхтатди

Маълумотларга кўра, Трамп бу қарорни операция бошланганидан икки кун ўтмасдан қабул қилган.

Нефт нархининг кўтарилиши Россия бюджетида акс эта бошлади – "Коммерсантъ"

Май ойида даромадлар янада кўпроқ ўсиши мумкин: апрел ойида Urals’нинг ўртача нархи аллақачон баррелига 95 долларга етган эди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди