24 апрель 06:00да бошлаб Самарқанд вилояти Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланади. Бу ҳақда Zarnews.uz сайтининг телеграмдаги саҳифасида эълон қилинган.
«Коронавирус пандемиясига қарши курашишга қаратилган карантин тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида 2020 йил 24 апрель куни соат 06:00дан бошлаб Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланади», дейилади хабарда.
Тумандаги қишлоқларнинг орасида ҳам бетон тўсиқлар ўрнатилган ва фуқароларнинг қишлоқлараро ҳаракати чекланган. Қишлоқларда фақат битта туман марказига чиқадиган йўл очиқ қолдирилган. Махсус рухсатномаси борлар, озиқ-овқат дўконларига маҳсулот етказаётган уловлар, шунингдек, тез ёрдам машиналар фақат битта йўл орқали текширувдан ўтказиб, қишлоқларга кирмоқда.
Тошкент-Термиз трассаси бўйидаги Тойлоқ туманининг Самарқанд тумани билан чегарасида эса март ойининг охирида пост ташкил қилинган ва машиналар рухсатнома билан ўтказилаётганди.
Маълумот учун, Жомбой, Самарқанд ва Ургут туманлари билан чегарадош бўлган Тойлоқ туманида 200 мингдан кўпроқ одам истиқомат қилади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.