Британияда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини юзагa келмаслиги учун мамлакатга келган деярли ҳар бир киши учун 14 кунлик карантин даври жорий этилади, деб хабар бермоқда The Times газетаси. Ушбу қоида июнь ойидан бошлаб кучга киритилиши режалаштирилмоқда.
«Ушбу чора-тадбирлар Британия халқини ҳимоя қилишга ва вируснинг тарқалишини камайтиришга ёрдам беради», дейди ҳукумат вакили.
The Times хабарида айтилишича, Ирландия, Канар ороллари ва Ман оролидан муҳим юкларни олиб келадиган юк машиналари ҳайдовчилари карантиндан озод қилинади. Ундан ташқари ҳолатларда текширувлар амалга оширилади ва қоидаларни бузганлар 1000 фунт стерлинггача (1240 доллар) жаримага тортилиши ёки мамлакатдан депортация қилиниши мумкин.
Буюк Британияда карантин чекловлари 6 ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда. Бош вазир Борис Жонсон 10 май куни халққа қиладиган мурожаатида коронавирусга қарши курашнинг кейинги босқичи ҳамда карантин чекловларини аста-секин юмшатиш борасида режаларни маълум қилиши кутилмоқда. Атроф-муҳит вазири Жорж Эустиснинг сўзларига кўра, Жонсон ҳозирги вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашади ва карантинни кескин тарзда юмшатмайди.
Ҳозирда Буюк Британия коронавирус қурбонлари сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Бу мамлакатда касалланганлар 211 364 нафар бўлса, вафот этганлар 31 241 нафарни ташкил қилмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.