Британия армияси харажатлари ошиши мумкин
Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан Британия армиясига харажатларни оширишга чақирмоқчи
У сешанба куни ушбу мавзу бўйича нутқ сўзлайди, бироқ у аллақачон бош вазирга 2028 йилгача мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача оширишни сўраб расмий хат юборган.
Ҳозирда Буюк Британия ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 2 фоизини мудофаага сарфлайди, бу НАТОнинг алянсга аъзо мамлакатлар олдига қўйган мақсадига мос келади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).