Жума куни Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва Куритибадаги федерал полиция марказини тарк этди. Собиқ презиедент у ерда коррупция жинояти учун 19 ой қамоқда ўтирди.
Лула да Силвани муассаса дарвозалари қаршисида ишчилар партиясидаги шериклари ва кўплаб тарафдорлари кутиб олишди. Кўп ўтмай, сиёсатчи яқин атрофда ўрнатилган саҳнага чиқиб, йиғилганларга миннатдорлик нутқини сўзлади. Собиқ президент эртаси куниёқ сиёсий фаолиятига қайтишини ва Сан-Паулудаги металлурглар касаба уюшмаси билан учрашув ўтказишини айтди.
7 ноябрь куни Федерал Олий судда Силванинг ишида қонунда кўзда тутилган барча ҳолатлар бўйича апелляциялар якуний кўриб чиқилгунга қадар озод этилишига қарор қилди.
74 ёшли сиёсатчи билан учрашганлар орасида Да Силва асос солган Ишчилар партияси аъзолари, шунингдек, унинг раиси Глазй Хоффман ҳам бор эди. Собиқ президент тарафдорлари “Лула озод!“ деб олқишлашди.
Лула да Силва Бразилиянинг биринчи собиқ президенти бўлиб, у ўтган йили апрель ойида коррупция ва пул ювишда айбланиб қамалган эди. Апрель ойида Олий суд сиёсий қамоқ муддатини қарийб 13 йилдан саккиз йил-у 10 ойгача қисқартирди. Собиқ давлат раҳбари ўзига қўйилган барча айбловларни рад этди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.