Бош прокуратура Андижонда 9 ёшли қизнинг ваҳшийларча ўлдирилиши борасида баёнот берди

A A A
Бош прокуратура Андижонда 9 ёшли қизнинг ваҳшийларча ўлдирилиши борасида баёнот берди

Бош прокуратура ушбу жиноят иши юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 21 июнь куни Асака туманида 9 ёшли қизнинг мурдаси ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилган.

Тўпланган далилларга асосан дастлабки терговда фуқаро Асрорахон Хамдамова 2020 йил 21 июнь куни қўшниси Д.А. истиқомат қиладиган уйга ўғрилик мақсадида киргани ва у ердан пул олганига гувоҳ бўлган, ёш бола Қ.И.нинг танасига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, уни қасддан ўлдиргани аниқланган.

Шунингдек, А.Хамдамова ўғирлик ҳамда фирибгарлик жиноятларини ҳам содир этганлиги ўз исботини топган.

Айбланувчининг айби унинг кўрсатуви бўйича олинган ашёвий далил (пичоқ), пичоқ дастаси ичидан олинган намуна марҳума қизга тегишли эканлиги тасдиқланган экспертиза хулосаси, гувоҳларнинг кўрсатувлари, хусусан тўрт нафар гувоҳ А.Хамдамова марҳума қизнинг хонадонидан югуриб чиққанини кўришгани ва бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган.

Бундан ташқари, А.Хамдамова ўз айбига иқрорлигини ҳам баён қилган. Жумладан, қўшнисининг уйига ўғирлик мақсадида киргани ва шу қўшнининг ёш қизи (марҳума) уни кўриб қолганидан қўрқиб, норасидани пичоқ билан ўлдирганлигини тан олган.

Энг муҳими, А.Хамдамованинг иқрорлик кўрсатувлари реал воқеликка асослангани ва ихтиёрий равишда берилгани суд-психология экспертизаси хулосаси билан тасдиқланган.

Бинобарин, судланувчи тергов жараёнларида қўрқитилгани ёки қийноққа солингани ёхуд бошқача тарза унга тазйиқ ўтказилгани тўғрисидаги иддаолар билан ҳам келишиб бўлмайди.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда гўёки “асос” қилиб кўрсатилаётган “марҳума қизнинг зўрлангани” ҳам суд-комиссиявий экспертизада ўз исботини топмаган...

2020 йил 21 июнь куни мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриш учун Андижон вилоят судига юборилган.

Бироқ, тергов давомида аниқланган ва исботланган далил ҳамда важлар суд томонидан инобатга олинмаган, ўта оғир жиноят ҳаракатларига етарли баҳо берилмаган.

Шу тариқа Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 майдаги ҳукми билан А.Хамдамова фақатгина фирибгарликда, яъни, марҳума қизнинг онасига тегишли бўлган тилла занжирни алдов йўли билан қўлга киритишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Ўғирлик, босқинчилик ва мудҳиш жиноят – қотиллик юзасидан эса, у оқланган.

Шу боис, жорий йил 12 май куни Андижон вилоят прокуратураси томонидан Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 майдаги ҳукмига нисбатан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига апелляция тартибида протест келтирилди.

Бинобарин, Бош прокуратура иш бўйича манфаатдор тарафлар ва кенг жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситаларидан қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратишни сўрайди:

биринчидан, вилоят суди томонидан оқланган судланувчининг “айбсиз” эканлиги ҳақида суднинг якуний ҳукми қонуний кучга кирмасдан туриб, хулоса қилишга ҳали эрта.

Зотан, иш бўйича судлов жараёнлари мавжуд ҳужжатлар, далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, айблов хулосасига асос қилиб келтирилган бошқа жиҳатларга вилоят суди томонидан ҳар томонлама муносиб баҳо берилмаганини кўрсатиб турибди;

иккинчидан, асосан ҳимоя тарафи ва судланувчи кенг жамоатчиликка тақдим этаётган “тафсилотлар” асосида эҳтиросли хулосаларга келиш ноўриндир.

Зеро, гап 9 ёшида ваҳшийларча қотилликнинг қурбони бўлган қизалоқнинг аянчли тақдири учун айбдорни сўзсиз жавобгарликка тортиш, бир норасида фарзанди ўлдирилган оиланинг изтироблари, жазонинг муқаррарлиги ва адолат тантанасига бўлган умиди ҳамда ишончи ҳақида бормоқда;

учинчидан, айнан суднинг, аниқроғи, Олий суднинг якуний тўхтамидан кейингина жиноят иши бўйича қўшимча равишда тегишли муносабат билдирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

АҚШ "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди": Туркиянинг рухсатисиз Қора денгизга ядровий сув ости кемаларини жойлаштира олмайди

Бу ҳақда Türkiye нашри Туркия нашри халқаро ҳуқуқ бўйича экспертларга таяниб ёзди.

Бола ўғрилари ушланди

2023-йилдан бери камида 25 нафар чақалоқни сотиб улгурган.

Илон Маск барча мамлакатларни Европа Иттифоқини тарк этишга чақирди

Унинг фикрича, Европа Иттифоқи Европада демократияни йўқ қилмоқда.

Ер томон учаётган юлдузлараро объект ўзга сайёралик кема бўлиши мумкин

Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган нархларда гўшт сотилиши бошланди

Тошкентда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини "портлатиб ташлади"

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Биз дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланаётган давлатмиз

Ҳиндистон етакчиси Моди ўзининг сўнгги нутқида Трамп ва АҚШ маъмурияти расмийларининг танқидларига жавоб берди.

Ҳиндистон АҚШ ва ЕИнинг Россия нефть импортига қарши ҳужумларига жавоб қайтарди

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал баёнотида маълум қилди.

"Агар Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечса, бунинг молиявий оқибатлари жуда катта бўлади"

Ҳиндистон ҳукумати ўз нефтни қайта ишлаш заводларига Россиядан нефт харид қилишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган,

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Баҳодир Жалоловнинг менежери Алик Фролов мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Биздан Арманистон жанубини тортиб олишяпти, лекин буни ҳеч ким гапирмаяпти"

Унга кўра, Зангезур йўлаги яратилиши Арманистонни "суриялашув"га олиб келиши мумкин.

Алишер Қодиров: "Женнифер Лопеснинг яланғоч чиққанига индамадик, рўмол ўраганларга ҳам тегмайлик"

"Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров Женнифер Лопеснинг яланғоч концертига муносабат билдирди.

Женнифер Лопеснинг концертидан кейин "Бунёдкор" стадионига жиддий зарар етгани маълум бўлди

Айтишларича, концерт учун ўрнатилган конструкция, яъни Женнифер Лопес учун тайёрланган махсус саҳна стадионнинг ўша қисмини чўктирган

Тошкентда 19 ёшли йигит кўчада кийимсиз юргани бўйича маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.

2023 йилдан буён Исроил томонидан Ғазога 100 минг тонна бомба ташланди

Сўнгги 24 соат ичида Ғазода Исроил томонидан 100 нафар киши ўлдирилди

Хитойда хавфли вирус тарқалди. Карантин чекловлари жорий қилинди

Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда.

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ғазода қашшоқлик қурбонлари сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор, бироқ уларнинг сони ҳозирча номаълум.

Испанияда жазирамадан 1060 киши вафот этди

Испанияда ёзнинг иккинчи иссиқ тўлқини хавфи остида, бу камида кейинги якшанбага қадар давом этиши кутилмоқда.

Кўкдаладаги газ портлаши оқибатида 10 синф қиз ҳам вафот етди

Масъуллар воқеадан сўнг, портлаш ва ундан келиб чиққан ёнғин 4 кишининг умрига зомин бўлганини очиқлаганди.

Инсоният тарихида биринчи марта ядро қуроли қўлланилган кун: Ҳиросимага атом бомбаси ташланганига 80 йил тўлди

Оқибатда Қўшма Штатлар Б-29 Энола Гай бомбардимончи самолёти ҳеч қандай қаршиликка учрамай, шаҳар марказидан учиб ўтган ва “Кичкинтой” деб номланган ядро бомбасини шаҳарга ташлаган.

Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларни тўхтатишга уринган ИИБ ходимини пичоқлади

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидан бўлган 18 ёшли икки йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочган.

Ғазоликларни қиришга чорлаган исроиллик футболчини немислар ортига қайтаришди

Германия Иккинчи Бундеслигасининг «Фортуна Дюсселдорф» клуби, мухлисларнинг босими туфайли, исроиллик ҳужумчи Шон Вайсман билан режалаштирилган шартномани бекор қилди.

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Кўкдала туманида рўй берган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати "портлаш" эмас, ёнғин чиққанини маълум қилди.

Колумбиядаги сув тошқинларидан 2 мингдан ортиқ киши жабрланди

Санта-Марта мэри Карлос Пинедо шаҳарда тўрт соат ичида ҳар квадрат метрга 155 миллиметр ёмғир тушганини айтди. У бу миқдорни "жуда юқори" деб таърифлади.

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.

Чилида фожиа: Шахтадаги ишчилар ҳалок бўлди

Шахтанинг ўпирилиб қулашига Чили тарихидаги энг кучли сейсмик силкинишлардан бири сабаб бўлган. Зилзила Эль-Теньенте шахтасига катта зарар етказди.

Сериалдан илҳомланган икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди

Американинг «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди.

Ғазода гуманитар ёрдам навбатига қилинган ҳужумда 9 фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги соғлиқни сақлаш идоралари ва гувоҳларга таяниб хабар берди.

ХАМАС: 2023 йилдан бери Ғазода 230 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди

Бу ҳақда ХАМАСнинг расмий вакили Иззат ар-Ришк Telegram-канали орқали хабар берди.

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Вазирлик бош директори Мунир ал-Буршнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 95 та янги ҳолат аниқланган, шулардан 45 нафари болалар, иккиси эса 15 ёшдан кичик.