BMW АҚШда 720 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади
BMW компаниясининг Шимолий Америкадаги бўлинмаси — ЛЛC BMW of North America, LLC қисқа туташув хавфи сабаб АҚШдаги 720 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади. Бу ҳақда Йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш миллий бошқармаси (NHTSA) пресс-релизида сўз боради.
Маълумотларга кўра, чақириб олинадиган автомобиллар 2012-2017 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган бўлиб, улар орасига BMW X1 xDrive28i, Gran Turismo, X3 sDrive28i ва X4 xDrive28i моделлари киради.
Қайд этилишича, автомобиллар сув насоси билан жиҳозланган бўлиб, улар тўғри зичланмаган бўлса суюқлик электр улагичига оқиб чиқиши, бу эса қисқа туташувга олиб келиши мумкин.
Март ойида уларга Жанубий Кореянинг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги BMW компаниясига мазкур нуқсонга боғлиқ «ёнилғи можароси» бўйича мурожаат қилган. Шунингдек, январ ойида АҚШда ҳам шу каби бир ҳолат қайд этилган.
NHTSA’нинг маълум қилишича, BMW АҚШдаги мижозлардан нуқсон билан боғлиқ 18 та шикоят келиб тушганидан хабардор, аммо автомобил ишлаб чиқарувчига авариялар ёки жароҳатлар борасида бирор бир маълумот келиб тушмаган.
BMW компанияси 4 октябрдан бошлаб чақириб олинадиган автомобил эгаларига хабарномалар юборилишини, дилерлар эса зарурат туғилганида сув насосини бепул текшириб, алмаштириб беришини билдирди.