Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 4 январ куни мардикор эркак марказий буюм бозорида танишини салом бермагани учун пичоқлади. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 4 январь куни соат 10:40 атрофида фуқаро А. П. спиртли ичимлик таъсирида Бекобод шаҳар марказий буюм бозорига келиб, у ерда турган таниши А. С. билан саломлашмоқчи бўлган. Лекин А. С. унинг маст ҳолатда эканлигини, уйига боришини айтиб, унинг олдидан кетиб қолган.
Бундан А. П.нинг жаҳли чиқиб, мазкур бозор ҳудудида жойлашган ошхонага кириб, стол устида турган ошхона пичоғи билан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, А. С.нинг орқасидан бориб, унга беписанд муносабатда бўлдинг, дея ҳеч бир сабабсиз қорин бўшлиғига бир маротаба уриб, қасддан тан жароҳати етказган.
Оқибатдада фуқаро А. С. Бекобод шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «й» ва «л» бандлари (Безорилик оқибатида, қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.