Киевнинг Подолск тумани суди Украинанинг тўртинчи президенти Виктор Януковични давлат чегарасидан шахсларни ноқонуний ўтказиш ва дезертирликка ундашда айбдор деб топди. Украина Бош прокуратурасининг хабар беришича, унга сиртдан 15 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Янукович 2014 йил 23 февралда Президент хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ва Россия вакиллари билан тил бириктирган ҳолда, ўзининг яқин атрофидагилар ва давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларидан камида 20 нафарини давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтишда айбланган. Улар Россия ҳарбий вертолётларида дастлаб Краснодар ўлкасига, кейин эса Қримга етказилган ва у ердан денгиз йўли орқали олиб кетилган. Янукович билан бирга давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг бир қисми ҳам Украинадан чиқиб кетган.
Бу Януковичга нисбатан Украина суди томонидан чиқарилган иккинчи ҳукми ҳисобланади. 2019 йил январ ойида у сиртдан давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб, 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, 2022 йилда Украина суди Януковичнинг мулкини давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган.
Маълумот учун, собиқ президент Виктор Янукович Украинадаги “Евромайдан” воқеалари фонида Украинадан қочиб кетган эди. Ҳозирда Янукович Россия ҳудудида яшайди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.