"Барселона" мураббийлигига энг муносиб номзод маълум бўлди

"Барселона" мураббийлигига энг муносиб номзод маълум бўлди

Маурисио Почеттино — Испаниянинг "Барселона" футбол клуби бош мураббийлигига энг муносиб номзод. Бу ҳақда Испаниянинг Sport.es нашри хабар бермоқда.

ОAВ хабарларига кўра, амалдаги бош мураббий Кике Сетьен тез орада ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига Лондоннинг "Тоттенхэм" клубида ишлаган аргентиналик мутахассис тайинланади. Таъкидланишича, клубнинг етакчи футболчилари тез орада янги мураббийни тасдиқлаши мумкин.

Январь ойида Почеттино "Барселона" мураббийи бўлиши мумкин эди, аммо кейин жамоа раҳбарияти унинг "Барселона" ҳақидаги "истеҳзоли сўзлари" туфайли бу қарордан қайтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!