Бангладешда қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Бангладешда қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Бангладешнинг Ғозипур шаҳридаги қатъий режимли Кашимпур қамоқхонаси маҳбуслари мамлакатдаги норозилик намойишлари ва тартибсизликлар туфайли оммавий равишда қамоқхонадан қочиб кетди. Бу ҳақда Jago ахборот портали берган хабарга таяниб “Репорт.аz” маълум қилди.

“209 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган, улардан олти нафари воқеа жойида отиб ўлдирилди”, дейилади Жаго ахборот портали хабарида.

Қамоқхона вакили Субрата Кумарнинг айтишича, маҳбуслар 6 август, сешанба куни тушдан кейин қочишга уриниб, тартибсизликлар уюштирган. Қамоқхона қўриқчилари вазиятга аралашгач, маҳбуслар уларга ҳужум қилган.

Қайд этилишича, вазият фақат армия кучлари ёрдамида назоратга олинган.

5 август куни эрталаб Бангладешда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар вақтида таёқ ва тошлар билан қуролланган оломон Бангладеш шимолидаги Шерпур тумани қамоқхонасига бостириб кирган ва ундан 500 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!