Балиқчида муассаса ходимларига устама пуллари ундириб берилди
Балиқчи туманидаги 9-махсус суяк касалликлари мактаб-интернати давлат муассасасининг 3 нафар ходимлари ойлик маошларига қўшимча равишда белгиланган устама пулларини ололмаётганидан норози бўлиб судга мурожаат қилишган ҳамда тўланмаган иш ҳақларини ундириш бўйича даъво аризаси киритган.
Мазкур даъво асосида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди томонидан 9-махсус суяк касалликлари мактаб-интернатидан 3 нафар ходимларига бўлган жами 161 487 660 сўм миқдоридаги иш ҳақларини ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилган.
Иш ҳақларини ундириш бўйича чиқарилган ижро ҳужжатлари Бюронинг Балиқчи туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор муассасадан жами 161 487 660 сўм сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик рақамларига ўтказиб берилиши таъминланди.
Жумладан, фуқаролар Г.Н. ва Г.И.га 52 589 892 сўмдан, С.Х.га 56 307 876 сўм ундириб берилди.