Баҳора Арслонова қачонлардир «Элдидо» гуруҳи хонандаси билан ўрталарида севги бўлгани ҳақида гапирди

Баҳора Арслонова қачонлардир «Элдидо» гуруҳи хонандаси билан ўрталарида севги бўлгани ҳақида гапирди

Она бўлиш арафасида турган актриса Баҳора Арслонова санъат институтда ўқиб юрган пайтида «Элдидо» гуруҳи хонандаси Дилниёз Ғаффоров унга севги изҳор қилгани, кейин эса улар дўст бўлиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

«Олийгоҳда ўқиётганимда жуда кўпчилик севги изҳор қилган. Бошида севиб қолишарди, гаплашганимиздан кейин овозингиз қўпол экан-а, дейишарди. Мен овозимни ўзгартирмасдим.

"Элдидо"даги Дилниёз бошида мени севиб қолган, кейин эса "Келинг, синглимдек бўла қолинг", деган. Мен ҳам хўп, деганман, чунки йўқ демайсиз. У жуда яхши инсон, ҳозир ҳам бир-биримизни кўрсак, гаплашиб кетаверамиз.

Чунки бизнинг давримизда севги, оташин муҳаббат деганлари фақат китобий бўлган. Хат ёзишган, масалан, институтда бир-биримизни кўриб қолсак ҳам худди кўрмагандек бўлиб ўтиб кетаверганмиз. Уялганмиз. Акамга "Шуни севиб қолдим", ака, деб айтгунимча неча кун ухламаганман. Акам "Кимнидир яхши кўриб қолсанг, айт", дердилар», — дейди актриса.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!