Бағдод суди Дональд Трампни ҳибсга олишга ордер берди

Бағдод суди Дональд Трампни ҳибсга олишга ордер берди

Ал-Ҳашд аш-Шааби гуруҳи етакчисининг ўринбосари Абу Маҳдий ал-Муҳандиснинг ўлими бўйича ишни ўрганиб чиққан Бағдод суди АҚШ президенти Дональд Трампни ҳибсга олишга ордер берди. АҚШ президенти 2020 йил январда Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини ташкил этганликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради AP.

Сулаймоний 2020 йил 3 январда Бағдод аэропортида АҚШ томонидан берилган ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлганди. Генерал билан бирга унинг ёнида бўлган бир неча нафар офицер ва ал-Муҳандис ҳам ҳалок бўлган. 

Ордерда таъкидланишича, гап қасддан қилинган қотиллик ҳақида бормоқда. Ироқ қонунчилигига кўра, ушбу жиноят учун ўлим жазоси белгиланган.

Дональд Трамп Бағдод аэропортига берилган авиазарбани изоҳлар экан, ҳалок бўлган Эрон генералини «дунёнинг биринчи рақамли террорчиси» деб атаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!