«Азиз Раметов лифтда туғилган». Саида Раметова лифт билан боғлиқ хотиралари ҳақида

«Азиз Раметов лифтда туғилган». Саида Раметова лифт билан боғлиқ хотиралари ҳақида

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова турмуш ўртоғи Жумадулла Раметов унга лифтда севги изҳор қилгани, шунингдек, ўғли Азиз Раметов ҳам лифтда туғилгани ҳақида гапириб берди. У бу ҳақда «Baxtlimiz» кўрсатувига берган интервьюсида гапириб ўтган.

Актриса Саида Раметова ёшлик вақти ҳақида гапирар экан, унга кўплаб йигитлар ошиқ бўлгани, кўпчилиги уни менсимайдиган қиз деб ўйлагани ҳақида гапирган.

«Олийгоҳда ўқиб юрган пайтимда жуда кўпчилик менга ҳавас қилган. Уйланадиган йигитлар кўп бўлган. Ҳамма йигитлар ‘бу қиз жуда калондимоғ, ҳеч кимни менсимайдиган, ҳаммага йўқ-йўқ деб жавоб берадиʼ дейишган. Ўзлари (Жумадулла Раметов) ҳам ўқишни битирсам, актриса қизга уйланмайман, деб юрган эканлар. Мен ҳақимда эшитгандан сўнг шунақами у, ана кўрасизлар, бу қизга мен уйланаман, деган эканлар», — дейди актриса.

Шунингдек, у турмуш ўртоғи Жумадулла Раметов лифтда севги изҳор қилгани, 1988 йилда ўғли Азиз Раметов ҳам лифтда туғилгани ҳақида айтиб берди.

«Актёрлар яшайдиган жойда яшаганмиз. У ерда кўплаб актёрлар яшаган. Мен 9-қаватда яшар эдим, Жумадулла эса 7-қаватда турган. Асосий севгимиз ўша ерда бошланган. Мен ўқиб юрганимда ҳеч кимга қарамаганман. Эсимда бор, лифтга чиққанимда ортимдан чиқиб олган. Лифтдан тушишимга қўймаган. Шу вақтда улар менга севги изҳор қилиб, уйланишини айтганлар. 1988 йилда иккинчи фарзандим Азиз Раметов лифтда туғилган. Шу сабабдан яхши тақдирларим лифт билан боғлиқ деб айтаман», — дейди Саида Раметова.

Manba: Teznews.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!